Бокс бўйича Россия чемпионатида жанжалли ҳолатлар кузатилганмиди?
Россия бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлёв Самара шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича Россия чемпионатидаги ҳакамларнинг ишини юқори баҳолади.
“Биз ҳакамларнинг қарорлари борасида норозилик билдириш имкониятини бердик. Шунда ҳеч қандай мунозара ва адолатсизликка ўрин қолмас эди. Ҳақиқатан ҳам кучли ғалаба қозониш керак. Қайта кўрилган ҳолатларда партиялар вакиллари қатнашадилар ва ҳакамлар ҳамма нарсани синчковлик билан кўриб чиқдилар ва ким ғалаба қозонганини аниқладилар.
Самара шаҳрида бўлиб ўтган Россия чемпионати пайтида ҳакамларнинг баъзи қарорлари ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинди. Табиийки, мен жамоатчиликнинг муносабатини кузатмоқдаман. Тахминан тўрт-бешта баҳсли жанглар бўлиб ўтди. Уларда томошабинларнинг наздида ғолиб чиққанга эмас, балки ғалабани бошқасига бердилар. Биз ушбу жангларни қайтадан кўриб чиқдик ва ҳар икки томонни ҳам таклиф қилдик. Ҳакамлар хатоси бўлган ҳолатларни тузатдик. Аслида, ҳар бир мусобақада шундай бўлиши керак "-деди Кремлёв.
Фикрлар