Бокс бўйича ёшлар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида қайси ўринни банд этди?

  • 24 апрель, 2021, 07:37
  • 3
  • Бокс

Кеча Польшанинг Кельце шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 

Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ( қизлар ҳамда ўғил болалар) муносиб иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

2-ўринни 3 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза билан Россия терма жамоаси банд этган бўлса, 1-ўриндан 8 та олтин ҳамда 3 та бронза медални қўлга киритган Ҳиндистон терма жамоаси жой олди.   

Қозоғистонликлар эса, 2 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 4 та бронза медаль билан тўртинчи поғонани банд этди. 

Бугун "Губернатор кубоги"да 5 нафар боксчимиз финал жангини ўтказади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Do ilshod
26/04/2021 20:27
Козохстон терма жамоаси иккинчи уринни олдик деб хурсанд булиб юришибди, умумжамоа хисобида Узбекистон олдинда, гап йук жамоага!!!
&
Do ilshod
26/04/2021 20:27
Козохстон терма жамоаси иккинчи уринни олдик деб хурсанд булиб юришибди, умумжамоа хисобида Узбекистон олдинда, гап йук жамоага!!!
&
Ramzis ll
24/04/2021 12:12
Hindiston kelajakda bizdan o'tib ketadi shekilli