Бокс. Бу йилги Осиё чемпионатига ким мезбонлик қилиши аниқ бўлди

  • 27 август, 2022, 10:12
  • 0
  • Бокс

Шу йилнинг 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида Осиё бокс конфедерацияси хабар берди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур қитъа биринчилигига Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди.

Шунингдек, 27 ноябрь - 4 декабрь кунлари мактаб ёшидаги боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади ва ушбу мусобақа мезбонлиги Ироқнинг Сулаймония шаҳрига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, катталар ўртасидаги Осиё чемпионати 2021 йилнинг май ойида БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилган ва унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!