Бокс. Бугун 3 вакилимиз Қувайтдаги халқаро турнирдаги юришини бошлайди. Улар орасида Токио-2020 қатнашчиси Рўзметов ҳам бор

Бугун Қувайтдаги халқаро мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ўз иштирокини давом эттиради. 

Қуйида рингга кўтариладиган вакилларимиз ҳамда уларнинг илк босқичдаги рақиблари билан танишиш имкониятига эгасиз. Улар орасида Токио Олимпиадаси қатнашчиси Дилшодбек Рўзметов ҳам бор.

-51 кг: Абдумажид Маннопов - Шуаил Ал-Қарнас (Яман)

-63 кг: Лазизбек Фаттоев - Абдулхади Алмарри (Қатар)

-80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Талал Алмутава (Қувайт)

Баҳслар Тошкент вақти билан соат 18:00дан сўнг бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!