Бокс. Чеченистондаги халқаро турнир илк кунида 5 та ғалаба қўлга киритилди
Чеченистондаги Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнирга старт берилди.
Вакилларимиз биринчи кунги баҳсларда бешта ғалаба ва бир мағлубият қайд этди. Мусобақанинг биринчи кунида боксчиларимиз қуйидагича натижа қайд этишди:
-57 кг: Самандар Холмуродов - Алик Карибян (Арманистон) (ғалаба)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Усман Магомадов (Чеченистон) (ғалаба)
-63,5 кг: Гафур Тохиров - Гектор Луис (Куба) (ғалаба)
-67 кг: Бахтиёр Гафуров - Замир Аҳмади (Афғонистон) (ғалаба)
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - Хасан Баштигов (Россия) (ғалаба)
-75 кг: Асилбек Мансуров - Магомед Местоев (Россия) (мағлубият)
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар