Бокс. Эртадан энг яхши боксчилар мамлакат биринчилиги учун баҳсларга киришади

  • 13.01.2026 22:36
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

14-22 январь кунлари Тошкент шаҳри эркакар ва аёллар иштирокида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади.

Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва юртимизнинг барча вилоятларидан энг яхши боксчилар мамлакат биринчилиги учун баҳсларга киришади. 

Бу сафарги турнир "Лос Анжелес-2028 сари йўл шу ердан бошланади" шиори остида ўтказилади. Жанглар Олимпия шаҳарчасидаги Яккакурашлар залида бўлиб ўтади.

Эртага мусобақанинг техник йиғилиши ва қуръа ташлаш маросими ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!