Бокс ҳаками бўлишни истайсизми? Ўзбекистон бокс федерацияси катта масштабдаги танловни эълон қилади!

  • 19 ноябрь, 2021, 09:15
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистон бокс федерацияси мамлакатимизда ҳакамлик йўналишини ривожлантириш, халқаро миқёсида ўзбек бокси ҳакамларининг имижини ошириш мақсадида янги танловни эълон қилади.

Номзодлардан талаб қилинадигани - инглиз тилини мукаммал билиши, спорт ҳақида тушунчаси, атлетик ташқи кўринишга эга бўлиши ва энг асосийси, ушбу йўналишга қизиқишидир. Мазкур талабларга тўғри келадиган йигит-қизларни ҳакамлик фаолиятини бошлашга чорлаймиз. Бўлажак ҳакамлар Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус комиссияси билан суҳбатдан сўнг танлаб олинади. Улар учун махсус семинар ташкил этилади. Семинарни хорижий тажрибали мутахассислар олиб боришади. Маълум даражага етгандан сўнг, Сизда халқаро мусобақаларда ишлаш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Яна бир қўшимча маълумот - ҳакамлик фаолиятини қўшимча иш сифатида олиб бориш мумкин. Бу эса асосий иш жойингизга катта таъсир кўрсатмайди. Хабарингиз бўлса, Олимпия ўйинларида ҳам полициячи, ўқитувчи, шифокор ва бошқа касб эгалари рефери сифатида ишлаган.

Ҳакам бўлиш истагида бўлган юртдошларимиздан ўз резюмеларини +998901176076 телеграм рақамига жўнатишларини сўраймиз. Қўшимча маълумотлар учун эса +998970009684 (ўзбек тили), +998901176076 (рус тили) рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Сўнгра номзодлардан режа асосида суҳбат учун Ўзбекистон бокс федерацияси биносига келишлари сўралади. Ўзингиз билан паспорт нусхаси ва таржимаи ҳолни олишни унутманг.

Бу ёшлар учун ажойиб имконият. Фурсатни қўлдан бой берманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!