Бокс. Жаҳон чемпионати. Элнур Абдураимов ҳам ортиқча қийинчиликсиз навбатдаги босқичга чиқди

  • 12 сентябрь, 2019, 17:55
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида Бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бундан бироз аввал Осиё чемпиони, ҳамюртимиз Элнур Абдураимов жазоирлик Бенбазиз Радага қарши рингга чиқди. Уч раунд давом этган жанг якунларига кўра барча ҳакамлар бир овоздан Абдураимовни ғолиб сифатида эътироф этишди.

Эслатиб ўтамиз, бунун рингга кўтарилган бошқа бир боксчимиз Шаҳобидди Зоиров ҳам туркманистонлик рақибини енгиб, навбатдаги босқичга йўл олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!