Бокс: Норасмий жаҳон кубогида икки вакилимиз илк жангида ғалабага эришди
Хабар бериб ўтганимиздек, 10-15 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳрида норасмий жаҳон кубоги сифатида эътироф этилувчи,нефт қазиб чиқарувчи мамлакатлар боксчилари ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади. Бугун, рингга кўтариладиган, уч нафар боксчимиздан иккиси ўз жангларини ўтказиб бўлишди. Улар 52 кг вазндаги Достон Хўжаев таиландлик Тхитисан Панмодни , 63 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Алиёр Норалиев ҳам Таиланд вакили Бинжонг Сунсири устидан ғалабага эришдилар.
Бугунги кун дастуридан -75 кг вазндаги юртдошимиз Абу Нуранов иштирокидаги жанг ҳам ўрин олган. Унга тунислик Хамер Марзук рақиблик қилади.
Фикрлар