Бокс: Осиё чемпионати финалида олти нафар вакилимиз ўз жангларини ўтказишди... Икки нафари Осиё чемпиони!

  • 17 ноябрь, 2019, 12:01
  • 0
  • Бокс

Айни вақтда, Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ФИНАЛ баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ҳал қилувчи жангларда ёш боксчиларимиз ҳозирга қадар, иккита олтин медални қўлга киритишди. Афсуски, 4 нафар вакилимиз рақибларига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан чекланишди. Энди Осиё чемпионатининг олтин медали учун ягона вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова қолди. У Қитъа чемпионлиги учун ҳиндистонлик рақибасига қарши жанг қилади.
 -56 кг вазнли Хуршид Расулжонов ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Бибарс Жехенга қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой берди. Кумуш медаль!

-64 кг вазнли Жавлонбек Йўлдошев қозоғистонлик Дархан Дуесбайга қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи кумуш медаль

-69 кг вазнли боксчимиз Нурислом Исмоилов ҳал қилувчи жангда қирғизистонлик Нуриддин Рустамбек Уулу билан жанг қилди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Учинчи кумуш медаль!

-75 кг вазнли Суҳроб Қайимов қозоғистонлик Бекташга қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди! Олтин медаль!

-81 кг вазнли ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев финалда хитойлик Халимулати Рехемандуга қарши рингга кўтарилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи олтин медаль!

 -91 кг вазнли боксчимиз Амиршох Самадов ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Тогамбай Сигиндикка қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида ютқазди. Кумуш медаль!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!