Бокс. Осиё чемпионатидаги олтин медалларимиздан бири олиб қўйилди

Таиландда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг олтин медалларидан бири рақибга олиб берилди.

Аниқроғи, 71 кг вазнда иштирок этган Ҳавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик Абилайхан Жуссуповнинг елкасидан тишлаб олган. Баҳс якунида ҳакамлар ғалабани Асадуллаевга беришган. Бироқ кейин қозоғистонликлар IBA га шикоят хати ёзишган. Вазиятни ўрганган ташкилотчилар Ҳавасбекни дисквалификация қилди. Унга берилган олтин медал ва мукофот пуллари ҳам бекор қилинди. Абилайхан Жуссупов эса олтин медал билан тақдирланадиган бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионатдаги  медаллар сони 7та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медали билан қолди. Қозоғистон эса 5та олтин, 5та кумуш, 1та бронза медалига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
13/12/2024 16:33
шарманда килибди! бундайларни умрбод четлатиш керак
Кадыров Фердаус
13/12/2024 16:08
Ух, Хавасбек! Узини М. Тайсон деб тасофур килди.