Бокс. Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатига кириш текин қилиб қўйилди. Аввалроқ чипта олганлар нима қилади?

Бокс бўйича жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қарорига кўра, 1-10 май кунлари мусобақа жангларини томоша қилиш учун "Ҳумо Арена"га кириш бепул этиб белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, аввалроқ чипта харид қилган мухлисларга пуллари қайтариб берилади.

Бугундан жанглар бошланади. Терма жамоамиздан биринчи бўлиб -60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов рингга кўтарилади. Юртдошимиз тахминан 19:30дан сўнг бошланадиган жангда непаллик Синг Вариндерга қарши рингга кўтарилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
01/05/2023 15:09
Кайси канал олиб беради
01/05/2023 15:16
Uzreport