Бокс. Қизларимиз Осиё чемпионатида ўн иккита медаль қўлга киритишди

  • 2 ноябрь, 2023, 15:05
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ташкил этиладиган Осиё чемпионатида иштирок этди.

Айни пайтга келиб, ўсмир қизлар ўртасидаги беллашувлар ўз якунланди. Шиддатли курашларга бой беллашувларда ҳамюртларимиз 4 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. Кечки дастурда ўсмир йигитлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан танишинг:

Олтин медаль:
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова
-57 кг: Севара Маматова
-75 кг: Мафтуна Янгиева
+80 кг: Собираҳон Шаҳобиддинова

Кумуш медаль:
-50 кг: Робия Равшанова
-52 кг: Муслима Турғунова
-54 кг: Зуҳро Рустамова
-63 кг: Аселя Тулегенова
-80 кг: Руҳшона Парпиева

Бронза медаль:
-48 кг: Баҳора Абдураимова
-60 кг: Руҳшона Шакарова
-70 кг: Райҳона Қурбонбоева.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!