Бокс: Россиялик икки мегаюлдуз қачон тўқнаш келади.?

Ярим оғир вазн тоифасида WBC ва IBF чемпиони Aртур Бетербиевнинг промоутери Боб Aрумнинг таъкидлашича, россиялик боксчи кейинги жангини хитойлик Фанлунг Менгга қарши ўтказади.

"Бетербиевнинг IBF олдида ўз мажбуриятлари бор. Энди у Менгга қарши жанг қилиши керак.

Ушбу воқеа Хитойда бўлишига умид қилмоқдамиз. Бизда ушбу юртнинг Гавайи деб атайдиган оролига бориш таклифи бор.

Эдди Хирн мазкур жанг ғолиби Дмитрий Биволга қарши рингга кўтарилишини айтди “, - деди Aрум.

Эслатиб ўтамиз: 18 октябрь куни Филадельфияда Бетербиев WBC чемпиони Aлександр Гвоздикни ўнинчи раундда нокаутга учратиб, ушбу титулни ҳам ўзиники қилиб олганди.