Бокс. Сабина Бобоқулова катта устунлик билан ғалаба қозонди

  • 29 май, 15:43
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиландда бокс бўйича "Thailand Open" турнири бўлиб ўтади.

Айни ярим финал баҳслари давом этмоқда.

-51 кг да иштирок этаётган вакиламиз Сабина Бобоқулова украиналик Маринчук Ярославага қарши рингга кўтарилди. Боксчимизнинг катта устунлигида кечган баҳс ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Бобоқулова 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Абдураҳмон Рустамов ва ҳиндистонлик Гилл Аншул тўқнашуви кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!