Бокс: Шунқор Абдурасулов ҳам чорак финалда
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган бокс баҳсларининг 60 кг вазн тоифасининг нимчорак финал босқичида ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов филлипинлик Жеймс Паликтега қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли кечган жангда вакилимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Бироз аввал эса Жасурбек Латипов ҳам ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олган эди.

Минбар

Барча блоглар