Бокс терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбоновга Tracker автомобили топширилади

Бугун, Миллий олимпия қўмитасида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ажойиб натижаларни қўлга киритган бокс терма жамоамиз бош мураббийи Марат Галиевич Қурбоновга "Президент совғаси" – "Tracker" автомобили топширилиши кутилмоқда. Хабарингиз бор, яқиндагина ўз якунига етган бокс бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз 3 та олтин, битта кумуш ва битта бронза медали билан тарихда биринчи бор умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. Албатта, ушбу муваффақиятда терма жамоа бош мураббийининг ҳам хиссаси катта бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Maxmuda Max
11/10/2019 17:17
Табриклаймиз, Марат ака! Сиз бундан хам купрогига муносибсиз! Муборак булсин, яхши кунларингизга хизмат килсин!