Бокс. Терма жамоамиз Қозоғистондаги турнирда иштирок этади

  • 28 июнь, 12:24
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

28 июндан 7 июлга қадар, Қозоғистоннинг Астана шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубоги баҳсларининг навбатдаги босқич жангларига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада бу сафар аёллар терма жамоамиз иштирок этади. Бугун Элшод Расулов бошчилигида вакилларимиз Астанага етиб борди.

Tecno

Таркибимиз билан танишинг:

-48 кг. Фарзона Фозилова
-51 кг. Сабина Бобоқулова
-54 кг. Феруза Казакова
-57 кг. Хумора Маъмажонова
-60 кг. Ситора Турдибекова
-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг. Азиза Зокирова
-80 кг. Соҳиба Рўзметова
+80 кг. Олтиной Сотимбоева

Мураббийлар: Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Истам Кабинов. 

Шифокор: Комилжон Расулов. 

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!