Бокс. Вакилларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада иштирок этади

  • 3 ноябрь, 2022, 12:49
  • 0
  • Бокс

Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида эркаклар ўртасида бокс бўйича халқаро мусобақа бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, ушбу мусобақада юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев

-51 кг: Фозилжон Абдумуродов

-54 кг: Содирбек Камолмирзаев

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов

-60 кг: Сирожбек Исмоилов

-63,5 кг: Лазизбек Фаттоев

-67 кг: Бекзод Бекмуродов

-71 кг: Шержаҳон Мирзабоев

-86 кг: Жўрабек Тоштемиров

-92 кг: Нусрат Тоҳиров

+92 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Шунингдек, ҳамюртимиз Аслиддин Абдуалимов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!