Бокс. Ёшларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда 14 та медалга эга чиқди

12-17 июль кунлари Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича Урал ва Корган Айтеновлар хотирасига бағишланган XXII халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди ва 14 та медалга сазовор бўлишди. Олим Муҳамедов бошчилигидаги ёшларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-63,5 кг: Суҳроб Аминов
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

Кумуш:

-67 кг: Жавоҳир Умматалиев
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-75 кг: Алишер Аюбов
-80 кг: Раҳматилло Бойматов
-92 кг: Айназар Кенесбаев

Бронза:

-48 кг: Миралижон Мавлонов
-57 кг: Абдували Бўрибоев
-60 кг: Забардаст Ҳаётов
-63,5 кг: Ҳусан Турдалиев
-71 кг: Аман Консбеков
-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев
+92 кг: Муҳаммаджон Файзуллаев.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!