Бокс. Зоировнинг ортидан Мирзаҳалилов ҳам чорак финалга йўл олди
Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина мусобақанинг -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразиз Мирзаҳалилов ҳамда марокашлик Муҳаммад Хамут ўртасидаги жанг ўз ниҳоясига етди. Ушбу жангда вакилимиз қийин, аммо муҳим ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек қуйидаги боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилишади:
20.00 | -69 кг: Деланте Жонсон (АҚШ) – Бобо-Усмон Батуров
21.25 | -81 кг: Паул Андреи (Руминия) – Дилшодбек Рўзмeтов
22.40 | +91 кг: Цотне Рогава (Украина) –Баҳодир Жалолов
Фикрлар