Боксчи ва бир қатор спортчиларимиз пул мукофоти билан тақдирланишди

  • 24 октябрь, 2019, 14:00
  • 0
  • Бокс

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, фармойишга асосан 16 нафар спортчи 12 минг доллардан 3 минг АҚШ долларигача миқдордаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди.

ЖЧда олтин медаль олгани учун 12 минг доллар билан мукофотланган спортчилар:

  • Баҳодир Жалолов – бокс, +91 кг
  • Шаҳобиддин Зоиров – бокс, -52 кг
  • Миразиз Мирзахалилов – бокс, -57 кг
  • Шаҳноза Мирзаева – эшкак эшиш, KL3-200 метр

ЖЧда кумуш медаль олгани учун 6 минг доллар билан мукофотланган спортчилар:

  • Дилшодбек Рўзметов – бокс, -81 кг
  • Арам Варданян – юнон-рум кураши, -72 кг
  • Рўза Кузиева – парапауэрлифтинг, -61 кг
  • Шарафуддин Лутфуллаев – дзюдо, -60 кг

ЖЧда бронза медаль олгани учун 3 минг доллар билан мукофотланган спортчилар:

  • Бобо-Усмон Батуров – бокс, -63 кг
  • Рустам Ассакалов – юнон-рум кураши, -87 кг
  • Жалгасбай Бердимуратов – юнон-рум кураши, -77 кг
  • Ҳасанбой Раҳимов – эркин кураш, +125 кг
  • Артур Гулиев – эшкак эшиш, С2-200 метр
  • Нилуфар Зокирова – эшкак эшиш, С2-200 метр
  • Элёр Мамадалиев – эшкак эшиш, С2-200 метр
  • Дилноза Раҳматова – эшкак эшиш, С2-200 метр

22 октябрь куни имзоланган ҳужжатга мувофиқ, пул мукофотлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида белгиланган маблағлар ҳисобидан тўланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!