Боксчиларимиз футболчиларимиз билан учрашди

Ушбу ўйиннинг аҳамияти ниҳоятда юқори. Мазкур учрашувни финалга қиёсласак ҳам муболаға бўлмайди. Мутахассисларнинг тахминича, ушбу жуфтлик ғолиби якунда Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритиши эҳтимоли жуда юқори бўлади.

МОҚ расмий сайти тарқатган хабарга кўра, муҳим баҳс олдидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига биноан, боксимизнинг бугунги кундаги ёрқин юлдузлари, Олимпия ўйинлари чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари футболчиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюришди ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди. Ғолиблик рухи билан бўлишишди, футболчиларимизга омад тилашди. Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори Исроил Мадримов, Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва яна бир қатор боксчиларимиз сўзга чиқар эканлар, футболчиларимизга омад тилашди, руҳий томонлама қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди. Мухлислар қаторида боксчиларимиз ҳам футболчиларга ҳар томонлама далда бўлишларини алоҳида қайд этиб ўтишди. Ўз навбатида, Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу эътибордан жуда хурсанд бўлишди. Жанубий Кореяга қарши ўйинда бор куч-ғайратларини ишга солиб, албатта ғалаба қозонишларини ва ваъда қилинган чемпионликни Ўзбекистонга тақдим этишларини таъкидлаб ўтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!