Боксчиларимиз Грознийдан 8та медаль билан қайтишмоқда

  • 24 август, 2019, 11:07
  • 0
  • Бокс
Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти Аҳмат-Ҳожи Қодиров халқаро хотира турнирида терма жамоамиз аъзолари 2 олтин ва 6 бронза медални қўлга киритди.
 
Мусобақанинг вазни 60 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Шунқор Абдурасулов сўнгги ҳал қилувчи жангда россиялик Хизир Измайловни 4:1 ҳисобида енгиб олтин медалга сазовор бўди.
 
Вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган Баҳодир Жалолов финал учрашувида қозоғистонлик Дауренули Айболдига қарши рингга чиқди ва уни биринчи раундда нокаутга учратди. Бу ғалаба Баҳодирга шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиш учун замин яратди.
 
Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Фозилжон Абдумуродов, Баҳром Фозилов, Козимбек Мардонов, Мадияр Саидраҳимов, Элнур Абдураимов ва Обиджон Тоҳиров турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!