Боксчиларимиз Қозоғистонда ғалаба қозонди

  • 9 декабрь, 2019, 11:13
  • 0
  • Бокс

Қозоғистонда 2004-2005 йилларда таваллуд топган ёш боксчилар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда чарм қўлқоп усталаримиз тўртта олтин ва иккитадан кумуш ҳамда бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақада мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистондан келган 250 нафарга яқин боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилди.

Музаффар Усмонов ва Суҳроб Бобоназаров бошчилигидаги терма жамоамиз сафида Хожиакбар Маҳмудов (-42 кг), Миркомил Саидоҳунов (-48 кг), Аман Консбеков (-60 кг) ва Алишер Аюбов (-66 кг) барча рақибларини енгиб олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Муҳаммадали Фозилов ва Мирзажон Аҳмедов финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медаль соҳибига айланди. Абдулҳамид Абдулҳафизов ҳамда Мурлибек Менлибоев ўз вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!