Боксчиларимиз Руминияда ўз юришларини бошлайди. Илк кундан 8 нафар вакилимизнинг жанги ўрин олган!

Бугундан бошлаб Руминияда "Dracula" очиқ турнирининг илк кунги баҳслари старт олади. Мусобақа доирасида эса, 8 нафар боксчиларимиз илк учрашувларини ўтказишади.

Ринга кўтариладиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

Ёшлар:

-54 кг: Собиржон Тастанов - Иосиф Пистоаие (Руминия)

-57 кг: Самандар Олимов - Эрик Арстаняу (Арманистон)

-57 кг: Нодирбек Аллаберганов - Бавгафу Свонодоре (Италия)

-75 кг: Норбек Абдуллаев - Жаcоб Бакҳи (Беларус)

-75 кг: Руслан Эсанов - Алехандер Полиаcик (Словакия)

Ўсмирлар:

-48 кг: Аҳадбек Ураимов - Каиден Валаcе (Уелъс)

-57 кг: Қиличбек Тоҳиров - Тарерлау Алинзанов (Арманистон)

-75 кг: Сардорбек Саъдуллаев - Армандо Братcовеану (Руминия 2)

Баҳслар Тошкент вақти билан 18:00 дан бошлаб старт олади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!