Боксчиларимиз халқаро турнирда иштирок этиш учун Россияга жўнаб кетди

  • 5 сентябрь, 2022, 14:43
  • 0
  • Бокс

6-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XIII халқаро турнир ўтказилади.

Ушбу анъанавий мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Вакилларимиз баҳсларга қуйидаги таркибда йўл олишди:

-48 кг: Мирали Мавлонов
-51 кг: Қодир Ахтамов
-51 кг: Зиёвиддин Алижонов
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-57 кг: Сайат Илясов
-60 кг: Миркомил Сайдохунов
-63 кг: Хусан Турдалиев
-67 кг: Шавкат Болтаев
-71 кг: Фазлиддин Эркиноев
-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев
-80 кг: Раҳматилло Боймуродов
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-92 кг: Айназар Кенесбаев
+92 кг: Равшан Солиев.

Мураббийлар: Олим Мухамедов, Нодир Ғуломов, Рустам Раззаков, Сардор Раззаков, Жамшид Камолов.

Ҳамюртимиз Маруф Урдушев мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!