Боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев халқимиз ишончини оқлаш ниятида
Хабарингиз бор, иккинчи енгил вазн (55,34 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Муроджон Аҳмадалиев тўлақонли WBA чемпионлик камари учун рингга кўтарилиши мумкин.
Мазкур камарга ҳозирда америкалик боксчи Даниэль Роман эгалик қилмоқда. Ўзимизнинг "Кака" эса, WBA Intercontinental камари соҳиби бўлиш билан бирга Романнинг чемпионлик камарига расмий даъвогар ҳам ҳисобланади.
WBA ташкилоти 2 июль куни ҳар икки боксчининг промоутерлари ўртасида жанг ҳуқуқига эгалик қилиш бўйича савдо ўтказади. Агар боксчиларнинг жамоалари ўзаро келиша олмаса, у ҳолда бошқа промоутерлар учун очиқ савдо эълон қилинади. Мабодо, келиша олишса, унда 2 июль куни чемпионлик жанги санаси ва манзили маълум бўлади.
Ушбу шов-шувли воқейликлар ҳукм сураётган бир вақтда, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев юртдошларимизга ўз дил сўзлари баён қилинган видеомурожаат билан чиқди. Қуйида, уни эътиборингизга хавола этамиз.
Фикрлар