Боку-2017: Улуғбек Дўсмуродов чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Хабарингиз бор, Озарбойжон пойтахти Боку шаҳри 12-22 май кунлари оралиғида ўтказиладиган  Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу мусобақанинг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс беллашувларида -60 килограмм вазн тоифасидаги ҳасмюртимиз Улуғбек Дўсмуродов қатарлик Ҳоқон Эршекерга қарши рингга кўтарилди. 3 раунд давом этган жангда эса ҳамюртмизнинг қўли баланд келди.

Қайд этиш жоиз, Дўсмуродов чорак финалда қозоғистонлик Заурбек Султан билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!