Боку. Бугун 10 нафар боксчимиз Бокуда финал йўлланмаси учун жанг қилади
Ads

Бугун мусобақа доирасида ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Қувонарлиси, мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг барчаси ярим финалга йўл олган. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтдт.

Бугун мусобақа доирасида 10 нафарнинг барчаси финал чиптаси учун рингга кўтарилади:

-35,5 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-38,5 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фаррух Тўлаганов

-41,5 кг: Жамолиддиин Холиқов

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-50 кг: Лазизбек Тўлқинов

-52 кг: Далержон Бозоров

-54 кг: Жасурбек Мўминов

-57 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-59 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

Ярим финал жанглари Тошкент вақти билан соат 16:00 дан сўнг старт олади.