Бўлажак рақибимиз - Тожикистон терма жамоаси 20 июль куни йиғилади

Сентябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши борасида хабар бергандик. Унга кўра, 4 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида Тожикистон, 7 сентябрда эса Эрон термасига қарши ўйинлар ўтказилади. Айни пайтда терма жамоа мураббийлари бўлажак беллашувлар учун режалар тузиб чиқмоқдалар. Жумладан, ҳамюртимиз Усмон Тошев устозлик қилаётган Тожикистон миллий терма жамоаси ҳам бундан мустасно эмас.

Чемпионатда юзага келган уч ҳафталик танаффусдан фойдаланган ҳолда Тожикистон миллий терма жамоаси Душанбеда олти кунлик ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Дастлабки йиғин – 20 июлда бошланади. Машғулотлар марказий стадионда икки марталик режим асосида ташкил этилади.

Дастлабки куни терма жамоага номзод бўлган футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича “Yo-yo” тест топширадилар. Шуни ҳам айтиш жоизки, “Бунёдкор”да тўп сураётган тожикистонлик Даврон Эргашев ҳам терма жамоага чақиртирилди. Шунингдек, терма жамоа рўйхатига яна бошқа легионер ўйинчилар ҳам киритилган.

Терма жамоага чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов (“Истиқлол”), Шохруҳ Кирғизбоев (“Локомотив-Помир”);

Ҳимоячилар: Табрези Давлатмир, Искандар Жалилов, Зоир Жўрабоев (барчаси – “Истиқлол”), Даврон Эргашев (“Бунёдкор”, Ўзбекистон), Хуршед Бекназаров (“Хўжанд), Ахтам Назаров (“Башундара Кингс”, Бангладеш), Аъзамжон Муродов (“Душанбе-83”), Билол Сулаймонов (ЦСКА);

Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Эргашев (“Саиф Спортинг клуб”, Бангладеш), Комрон Турсунов (“Мохан Баган”, Ҳиндистон), Алишер Жалилов, Эҳсон Пандшанбе (иккаласи – “Истиқлол”), Илҳом Баротов (“Истаравшан”), Ислом Зоиров (“Локомотив-Помир”), Муҳаммаджон Раимов (“Истиқлол”), Хуршед Абдуллоев (“Душанбе-83”);

Ҳужумчилар: Манучехр Жалилов, Рустам Соиров, Шериддин Бобоев (барчаси – “Истиқлол”), Дилшод Бозоров (“Хўжанд”), Тоҳир Маладустов (“Каганат”, Қирғизистон), Диловаршо Ғаниев (“Регар-ТадАЗ”).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!