Боланинг ўлимига сабабчи бўлган футболчи жамоадан ҳайдалди
Нидерландиянинг “Хераклес” клуби ярим ҳимоячиси Рай Влут иштирокида содир этилган ва ёш боланинг ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари эълон қилинганидани кейин клуб ўйинчи ҳайдаб юборди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи 2021 йилнинг ноябрь ойида содир этилган аварида машинасини соатига 203 километр тезликда ҳайдаган. Бундан ташқари, унинг қонидаги алкоголь миқдори нормадан икки баравар кўп бўлгани аниқланди.
“Хераклес” воқеа юзасидан расмий баёнот берди.
Бизга энди маълум бўлишича, Влут машинани ниҳоятда катта тезликда ҳайдаган ва жуда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган. Ҳар иккиси ҳам қабул қилинмайдиган ҳолат. Влут авариядан кейин бир неча ой давомида тезлиги рухсат этилган соатига 130 километрни ташкил этгани ва ўзи белгиланган нормадан ортиқ алкоголь истеъмол қилмаганини таъкидлаб келарди.
“Хераклес” тартибли иш берувчи сифатида ўз қарорларини унинг ёлғон маълумотлари асосида чиқарган. Ҳаққоний маълумотларни аввалроқ билганимизда қарорларимиз ҳалок бўлган боланинг оиласи манфаатига қаратилган ва Врут анча олдин машғулотлардан четлатилган бўларди.
Бу дунёни тарк этган болакайнинг оиласи бу ҳалокатни бошдан ўтказгани учун жуда қаттиқ қайғудамиз. Клуб тез орада бу оила билан алоқага чиқади ва уларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз, - деб баёнот берди ”Хераклес” бош директори Роб Туссен.
Маълум бўлишича, нохуш воқеа 2021 йилнинг 14 ноябрь куни Хофддорп шаҳри яқинидаги трассада юз берган. 27 ёшли футболчи катта тезликда қарама-қарши томондаги машинани уриб юборган. Нариги машинада ота-она икки фарзанди билан кетаётган бўлган. Уларнинг бари жароҳат олган. Тўрт ёшли болакай олган жароҳатлари оқибатида касалхонада жон таслим қилган.
Фикрлар