"Бўлди, етар, Дидье. Ҳамма чарчади!"

Франциялик журналист Даниэль Риоло Европа чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамга нисбатан кескин гапларни гапирди.

“12 йил ичида етарлича гувоҳ бўлдик. Бу энди даҳшат. Биз олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Бўлди, етар, Дидье. Биз энди бундай давом эта олмаймиз. Французлар буни бошқа кўришни хоҳлашмайди. Ҳамма чарчади!”, - деди RMC Sport журналисти.

Дидье Дешам Франция терма жамоасида 2012 йилдан буён бош мураббий сифатила ишлаб келмоқда ҳисобланади. Унинг қўл остида жамоа 2018 йил Жаҳон чемпионлигини тантана қилган.

“Уч ранглилар” Евро-2024 ярим финал босқичида Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқиб кетишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!