Бўлди! Курзава "Барса"га ўтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клуби ҳимоячиси Лейвин Курзава катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Sport.es нашрининг ёзишича, парижликлар 27 ёшли француз билан амалдаги шартномани узайтирмайди ва шу боис у ўзига жиддий таклиф билдираётган “Барселона” сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтади. Томонлар аллақачон шартнома шартлари бўйича музокараларни бошлаб юборишган.

Бунгача эса, “Арсенал” ва “Ливерпуль” ҳам Курзавага қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!