Боливия - Аргентина: Матнли трансляция

Жанубий Америка минтақаси Қатар майдонларида 2022 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати учун якуний саралаш баҳсларини бошлади. Бугун Боливия ўз майдонида Аргентинани қабул қилади ва ушбу саҳифа орқали учрашувни матнли трансляция усулида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Баҳс ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Энди навбат мезбонларга. Сауль Торрес сариқ карточка билан жазоланди.

  • 90+'

    Паласиосн ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Домингес сариқ карточка олди.

  • 84'

    Мессининг бурчакдан узатган навбатдаги тўпи ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 83'

    Вейер ўрнига Ороско майдонга тушди.

  • 81'

    Ҳаммаси жойида. Гол!

  • 81'

    Бир дақиқа шошмай турамиз, чоғи. Ҳакам ВАР орқали офсайд ҳолати бўлганми, йўқми - текширмоқда.

  • 79'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хоакин Корреа Аргентинанинг ажойиб комбинацион ҳужумини гол билан якунлади.

  • 75'

    Карлос Лампе ўта хавфли зарбани қайтарди. Аргентина ҳисобда олдинга чиқиб олишга яқин келганди.

  • 72'

    Боливия бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 68'

    Де Паул ўрнида Домингес ҳаракат қилади.

  • 66'

    Боливияликларда ўзгариш. Кастро ўз ўрнини Каспедесга бўшатиб берди.

  • 63'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Месси йўллаган зарбага аниқлик етишмади.

  • 60'

    Хосе Карраско сариқ карточка олди. Бу унинг биринчи фоли эмасди.

  • 59'

    Окампос ўрнига Хоакин Корреа майдонга тушмоқда.

  • 57'

    Боливия сўнгги дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда. Аргентиналиклар босимини у қадар кучли, деб айта олмаймиз.

  • 54'

    Мессининг зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди.

  • 52'

    Кардосонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучли чиқди. Аммо тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 48'

    Мессининг рейди ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 46'

    Боливияликлар таймни ўзгариш билан бошлади. Сауседо ўрнига Бустаманте майдонга туширилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро Мартинес ҳисобни тенглаштирди. Унинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди.

  • 43'

    Бу гал бурчак зарбасини Паредес амалга оширди. Таляфико зарба йўллади. Аммо ноаниқ.

  • 40'

    Паредеснинг ўрта масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 40'

    Мессининг яна бир бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 38'

    Хуан Валверду сариқ карточка ишлаб олди.

  • 35'

    Боливия ҳимоячилари кетма-кет узатилган тўпларни бехато қайтаришмоқда.

  • 32'

    Лаутаронинг узатмаси ҳам ўхшамади.

  • 28'

    Окампоснинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 25'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мартинс ҳисобни очмоқда. Аргентина ҳимояси ушбу ҳужумни тўхтатиб қолишга имкон топа олмади. 

  • 23'

    Мартинс офсайдда қолиб кетди.

  • 20'

    Месси амалга оширган бурчак зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 19'

    Қанотдан узатилган тўпга Чумакеро йўллаган зарба ноаниқ чиқди.

  • 18'

    Аргентина қисқа паслар орқали тўпни назорат қилмоқда. Ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.

  • 16'

    Таляфико сариқ карточка олди.

  • 14'

    Кардосо ўрта масофадан зарба йўллади. Армани осонлик билан уни ушлаб олди.

  • 13'

    Бурчакдан узатилган тўпни аргентиналик ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 10'

    Окампоснинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.

  • 9'

    Паредес жуда қулай имкониятдан аниқ зарба йўллай олмади. 

  • 8'

    Кастронинг қанотдан узатилган тўпга йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 6'

    Мартинс Аргентина дарвозасига боши билан зарба йўллашга эришди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 4'

    Паредеснинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 3'

    Хосе Карраско ҳужумда қоидани бузди. Аргентина жарима зарбаси амалга оширади.

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда Боливия ҳужумда фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Мартинеснинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Боливия ва Аргентина терма жамоалари ЖЧ-2022 саралашида ўзаро тўқнаш келишмоқда. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!