"Женоа" А Серия навбатдаги туридан ўрин олган учрашувни ўртамиёна "Болонья"га қарши ўтказди. Турнир жадвалида ўзидан юқори поғонани эгаллаб турган рақибга қарши дастлабки дақиқалардан яхши ҳаракат қилган генуяликлар якунда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов 81-дақиқада захирага олинди. Унгача ҳамюртимиз ҳисобни очиб берган голда катта ишни бажарди. Унинг ўнг қанотдан уюштирган рейди натижасида жамоаси ҳисобда олдинга ўтиб олди. Статистика билан шуғулланувчи "WhoScored.com" нашри ҳамюртимизнинг фаол ҳаракатларини 7,1 балл билан баҳолади.

Снимок

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)