Бонавентура “Милан” билан шартномани узайтиришга рози
Ads

“Милан” клуби ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура тез орада “россонерилар” билан амалдаги шартномани узайтиради.

Sky Italia нашрининг хабарига кўра, “Милан” клуби раҳбарияти Бонавентура билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришган. Унга кўра миланликлар  27 ёшли италиялик футболчи билан 2020 йилга қадар шартномани узайтиради ва ўз навбатида унинг маошини 1 милиондан 2,5 миллион еврогача кўтаради.

Айтиш керакки, футболчининг агенти Мино Райола “Милан” клуби спорт директори Адриано Галлиани билан бу борада гаплашиб олган. Бу ҳақда эса расмий маълумот тез кунларда эълон қилинади.