Bonjour Paris. Бугун Ўзбекистон олимпиячилари ўз юришини бошлайди

  • 24 июля, 2024, 08:00
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтувчи 33-ёзги Олимпия ўйинларидаги ўз юришини бошлайди. Унда вакилларимизга Испания рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Tecno

Олимпиада Ўзбекистон иштирокидаги ўйин билан старт олади. Мусобақанинг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтсада, бир қанча спорт турларидаги беллашувларга бугун старт берилади. Ўзбекистонга гуруҳда Испаниядан ташқари Миср ва Доминикан Республикаси ҳам рақиблик қилади.

Бугунги учрашувда ҳамюртларимизга омад тилаймиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию