Бонуччи
Ads

“Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи “Барселона”га ўтишдан бош тортди, дея хабар беради  TMW нашри.

Аввалроқ футболчининг ўзи буни хоҳласа, туринликлар раҳбарияти музокараларга тайёр эканлигини маълум қилган эди. Аммо 30 ёшли Бонуччи Италия чемпионатида қолишни афзал билди.

Бонуччининг хизматларига шунингдек, Англиянинг “Челси” ва “Манчестер Сити” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг “Ювентус” билан тузган шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

Минбар

Барча блоглар