Бонуччи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин
Бонуччи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. Ҳимоячини "Фенербахче" клуби ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Аввалроқ, унга "Рома" қизиқиш билдирганди, лекин томонлар келишувга эриша олмаган. Римликлар "Ювентус"дан Деан Хусенни ижарага олишни маъқул кўрди.
Бонуччи мавсум бошида "Унион Берлин"га эркин агент сифатида ўтганди. Футболчининг немис клубини танлашининг асосий сабаби, берлинликларнинг ЕЧЛда ўйнаши эди, лекин мураббий унга кўп ўйин амалиёти бермади ва Леанардо бошқа жамоа излашни бошлади.
Романонинг сўзларига кўра, Истанбул жамоаси Бонуччи билан музокаралар олиб бормоқда. Тез орада 36 ёшли футболчи сўнгги қарорни қабул қилади.
Фикрлар