Бонуччи

“Милан” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи агар “россонерилар” Европа лигасида иштирок этишмаса, жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, жорий ҳафта УЕФА молиявий фэйр-плейга амал қилмагани учун “Милан”ни жиддий жазолаши ҳақида хабарлар тарқалди. Гап шундаки, ташкилот ушбу ҳолат юзасидан клубга катта миқдорда жарима қўллаши ва хатто жамоани келаси мавсум Европа лигасидан дисквалификация қилиши ҳам мумкин.

Эътиборлиси, агар Бонуччи “Милан”дан кетишни истаса, клуб раҳбарияти уни мамнуният билан катта пулга сотиши ва ўзининг молиявий ахволини бироз яхшилаб олиши мумкин.

Минбар

Барча блоглар