Бонуччи
Ads

Италиянинг “Милан” клуби сардори Леонардо Бонуччи кеча бўлиб ўтган АЕКга (0:0) қарши ўйинда қайд этилган дурангдан сўнг жамоа бош мураббийи Винченцо Монтеллани қўллаб-қувватлади.

“Майдонга биз чиқамиз, мураббий эмас. Биз ёзда кўрсатган шижоатимизни яна қайтаришимиз керак. Бизда маҳоратли жамоа йиғилган, бироқ биз тўп билан янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз учун бизга озроқ характер ва ишонч етишмаяпти”, - дейди Бонуччи Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" А Сериянинг ўтган 11 туридан сўнг 16 очко билан мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.