Бонуччи ПСЖга ўтиши мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар аллақачон 32 ёшли италиялик футболчининг ушбу трансферга муносабатини билиш учун унинг агенти билан боғланишган.

Таъкидлаш керакки, “Юве” бошқарувига Маурицио Сарри келгач ва “Аякс”дан Маттейс де Лигтнинг сотиб олиниши Бонуччининг жамоадаги тақдирини сўроқ остида қолдирмоқда.

Маълумот учун, Бонуччи ўтган мавсум А Серияда жами 29та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.