Бонуччи топ-10 таликка кирди

Айни дақиқаларда Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Финляндия ва Италия қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда. Меҳмонлар таркибида ҳимоячи Леонардо Бонуччи асосий таркибда майдонга тушди. Бу 32 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 91-учрашув ҳисобланади.

Бонуччи бу кўрсаткич билан Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Алессандро Дель Пьерога етиб олди ва у билан биргаликда терма жамоа либосида майдонга тушиш сони бўйича 10-ўринни эгаллаб турибди.

1. Джанлуиджи Буффон – 176

2. Фабио Каннаваро – 136

3. Паоло Мальдини – 126

4. Даниэле Де Росси – 117

5. Андреа Пирло – 116

6. Дино Зофф – 112

7. Джорджио Кьеллини – 103

8. Джанлука Дзамбротта – 98

9. Джачинто Факкетти – 94

10. Алессандро Дель Пьеро, Леонардо Бонуччи – 91

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!