Бонуччи учун "Манчестер Сити" ҳам кураш бошлади
"Манчестер Сити" клуби "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, 32 ёшли италиялик футболчи анчадан буён “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиоланинг қизиқишларига сабаб бўлиб келади. Испаниялик мутахассис Бонуччини бир неча бор ўз интервьюларида дунёнинг энг зўр ҳимоячиларидан бири деб айтган.
Бонуччи "Манчестер Сити" сафидан кетган Венсан Компанининг ўрнини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бонуччига ПСЖ ҳам жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Бонуччи ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 41та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар