Бонуччига Туркиядан таклиф бор
"Фенербахче" "Унион" ҳимоячиси Леонардо Бонуччини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборган. Якуний қарор ҳафта охирига қадар эълон қилинади.
Аввалроқ, "Рома" Бонуччи билан шартнома имзоламоқчи эди, лекин римликлар сўнгги паллада қарорини ўзгартирди. Футболчининг ўзи Евро-2024да иштирок этиш учун А Сериянинг бирорта клубига ўтмоқчи.
Фикрлар