Боргунимча қимматбаҳо бу футболчини “Челси”дан йўқотинглар!

“Челси”ни янги мавсумга Маурисио Почеттино тайёрлайдиган бўляпти. Гарчи бу расман эълон қилинмаган бўлса-да, аргентиналик мутахассис таркибни шакллантириш борасида иш бошлагани айтилмоқда.

The Sun нашрининг маълум қилишича, Маурисио Почеттино клуб раҳбариятга чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурельяни сотиб юбориш кераклигини айтган. Испания ҳимоячини “аристократлар” ўта қиммат нархга олган эди.

 “Челси” 24 ёшли футболчи учун “Брайтон”га 62 миллион фунт тўлаган. Бу трансфернинг амалга оширилишига “Брайтон”дан “Челси”га кўчиб ўтган бош мураббий Грэм Поттер асосий ташаббускор бўлган.

Марк Кукурелья янги жамоаси сафида 24 учрашувда майдонга тушди.  Бироқ, ҳимоядаги ишончсиз ўйини туфайли асосий таркибга кириши қийинлашиб қолган.

Почеттино “Челси”ни қабул қилиб олганидан кейин чап қанотда Бен Чилуэлл ва Льюис Холл каби футболчиларни ўйнатмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!