"Бўрилар" "тулкилар" билан муроса йўлини танлашди!

Англия Премьер-Лигаси 23-туридан ўрин олган "Вулверхемптон" - "Лестер" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди. Иккала жамоа вакилларида ҳам кўплаб имкониятлар юзага келганига қарамай, дарвозалар бугун ишғол қилинмади.

Шу тариқа, очколари сонини 43 тага етказиб олган "Лестер" 3-ўринда қолди, 27 очкоси бор "бўрилар" эса 14-ўриндан жой олишган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Бўрилар" ўз уйида "тулкилар" билан муроса кўчасини танлашди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    Меддисон бурчакдан тўпни жарима майдончаси ичкарисига етказиб берди, Патрисио тўпни эгаллаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Бўрилар"да ўзгариш: Педру Нето ўрнига Гиббс-Уайт ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Ки-Яна Хуверда хавфли вазият!!! Жарима майдони ичига ёриб кирган футболчи кутилмаганда жуда юқорига тўпни йўналтириб юборди, вазият барбод бўлди.

  • 85'

    Максимилиан Килманн ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 82'

    Олбрайтоннинг узатмасини ҳимоячилар блоклади ва жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 81'

    Дарвозага йўлланган жами зарбалар статистикаси: 12:10!

  • 78'

    Моутиньо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, хавфли ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 77'

    Моутиньо бурчак тўпи тепади, хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 74'

    "Лестер" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 73'

    Яна бир хавфли вазият! Харви Барнснинг кучли зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 72'

    Леандер Дендонкер тактик фол ишлатди. Рақиб ҳужуми тўхтатиб қолинди, кейинги сафар бу учун сариқ карточка кўрсатилади.

  • 70'

    Невешда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 68'

    Рубен Невеш тўқнашув натижасида шикастланди ва тиббий ёрдамга муҳтож ҳолда майдонда ётибди.

  • 65'

    Моутиньо жарима майдончаси ичига тўпни чиройли тарзда етказиб берди, сўнгги зарба дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

  • 64'

    "Вулверхемптон" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 63'

    Жеймс Меддисон сариқ карточка олди. Қўполлик жиддий эди.

  • 62'

    "Вулверхемптон"да ҳам ўзгариш: Фабио Сильва ўрнига Виллиан Жозе ўйинни давом эттиради.

  • 62'

    "Лестер"да навбатдаги ўзгариш: Айозе Перес ўрнига Марк Ольбрайтон майдонга тушди.

  • 61'

    "Лестер"да ўзгариш: Келечи Ихеаначо ўрнига жамоанинг асосий ҳужумчиси Жейми Варди майдонга тушди.

  • 58'

    Моутиньо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 57'

    "Вулверхемптон" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар уни яна бир бор бурчакка чиқариб юборишди.

  • 56'

    Меддисон тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, Патрисио тўпни эгаллаб олди.

  • 55'

    Моутиньо жарима тўпи тепади.

  • 54'

    Чағлар Сеюнжу қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 52'

    Педро Нетонинг кучли ва аниқ зарбаси ҳимоячи томонидан блокланди.

  • 50'

    Нелсон Семеду ҳужумда фол намойиш этди.

  • 48'

    Рубен Невеш жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди юқори бурчакка кучли зарба берди! Тўп дарвоза тўсинидан миллиметрлар баландлаб ўтиб кетди.

  • 47'

    Рубен Невеш яна қўпол ўйнади. Бош ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    "Вулверхемптон" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Жонни ўрнига Ки-Яна Хувер ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+1'

    Рубен Невеш ўзининг қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Лестер" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.

  • 42'

    Меддисон тўпни рақиб жарима майдони ичига етказиб берди, бироқ Руи Патрисиу тўпга ҳаммадан эрта сакраб, уни эгаллаб олди.

  • 40'

    Юрий Тилеманс ўйин қоидасини бузди.

  • 38'

    Невеш ўзининг кучли зарбасини намойиш этди, дарвозабондан сейв!!!

  • 37'

    Хамза Чудхури тўпни қўли билан ўйнаб юборди.

  • 36'

    Рубен Невеш "Вулверхемптон"нинг узоқ уюштирган позицион ҳужумини ноаниқ зарбаси билан якунлаб берди.

  • 34'

    Меддисонда ажойиб имконият юзага келди! Жарима майдони ичига ёриб кирган футболчи кучли зарба берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни блоклади.

  • 32'

    Жонни Эвансга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 30'

    Айозе Перес рақибини қўпол тарзда тўхтатиб қолди. Ҳакам бунга сариқ карточка ҳам кўрсатиши мумкин эди, бироқ оғзаки огоҳлантириш билан чекланилди.

  • 29'

    Меддисон жарима тўпини тепди, палапартиш вазиятни "Вулверхемптон" ҳимоячилари бир амаллаб бартараф этишди.

  • 28'

    Рубен Невеш рақиби билан тўқнашиб кетди, фол "бўрилар"га ёзилди. "Лестер" жарима тўпи тепади.

  • 28'

    Педро Нето жарима майдони чизиғи устидан берган кучли зарба дарвоза устунидан бироз юқорилаб кетди.

  • 26'

    Жоао Моутиньо бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб беради.

  • 25'

    Педро Нето қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб етказиб берди, ҳимоячилардан бири боши билан тўпни узоқлаштирди. "Бўрилар" бурчак тўпи тепади.

  • 22'

    Айозе Перес офсайдда қолиб кетди.

  • 20'

    Келечи Ихеаначо учрашувдаги биринчи зарбасини берди, тўп дарвоза тўсинидан юқорилаб кетди.

  • 18'

    Жеймс Меддисон жарима майдончаси ичига тўпни чиройли тарзда узатди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

  • 17'

    Жонни рақибини чалиб йиқитди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Яна бир хавфли вазият.

  • 16'

    "Вулверхемптон" тезкорлик билан бурчак тўпини ижро этади.

  • 14'

    Тўп назорати "Лестер" томонда. Хавфли ҳужумлар борасида эса "бўрилар" "тулкилар"га дарс беряпти.

  • 12'

    Жастин қўпол ўйнади. Бош ҳакам фол қайд этди.

  • 11'

    Педро Нето бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 10'

    Адама Траоренинг жарима майдончаси ташқарисидан туриб берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

  • 8'

    Лайнсмен байроғини кўтарди: Харви Барнс офсайдда қолиб кетди.

  • 5'

    Келечи Ихеаначо ҳужумда фол намойиш этди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 4'

    "Вулверхемптон" футболчиси Жонни яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, бироқ сўнгги зарбани беришга куч топа олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 2'

    Рикарду Перейра агрессив ўйини билан ўйин қоидасини бузди, ҳакам буни илғаб ҳуштагини чалди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Премьер-Лига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 23-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Лестер Сити" учрашуви бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!