Борис Беккер: Мария Шарапова
Ads

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, германиялик Борис Беккер Австралия очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги фаворитларин санаб ўтди.

"Симона Халеп ва Анжелик Кербер айни дамда бир хил ўйнамоқда. Симонда ҳозир тўп узатмалари ва ўнг томондан зарба бериш муаммоси бор. Шунингдек, у жароҳат сабаб кўп нарсаларни бой берди. Шу сабаблиҳам Халеп ва Кербернинг имконияти мазкур мусобақада бир ҳил ва мен уларни финалда учрашишини хоҳлар эдим. Лекин бош соврин учун курашда Серена Уильямс ва амалдаги чемпион Каролин Возняцкини эсдан чиқариш керак эмас.

Шунингдек, Гарбин Мугуруса ҳам ҳозир яхши ҳолатда. Лекин мен Мария Шараповани фаворит ҳисобламайман. У "Катта дубулға"да нималарга қодир эканини кўрсатиши керак. Ва шуни айтишим керкаккий, Каролина Плишкова ҳамда Юлия Гёргесдан ҳам юқори натижа кутмайман", -  дейди Беккер.