"Борнмут" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Рамздейлга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 90+'
Уилсоннинг қулай имкониятдан берган зарбаси кучсиз чиқди ва Льорис тўпни эгаллаб олди.
- 90+'

Каллум Уилсонга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
- 90+'

Серж Орье ўрнига Жедсон Фернандеш майдонга тушди.
- 90+'

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 12 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90+'

ВАР гол урилган вазиятда тўп қўл билан ўйналганини аниқлади. Ҳисоб 0:0
- 90'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уилсон ҳисобни очди.
- 87'

Ндомбеле ва Гослинг огоҳлантирилди.
- 84'

Сўнгги 4 дақиқа ичида "Тоттенхэм" томонидан 5 та бурчак зарбаси амалга оширилди. Ҳечч бири наф келтирмади.
- 78'
Ламеланинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 75'

Сиссоконинг ўрнига Лукас Моура майдонга тушди.
- 72'

Жошуа Кингнинг бурчакдан узатилган тўпга берган зарбаси ноаниқ бўлди.
- 70'

"Тоттенхэм"нинг бурчак зарбасидан сўнг Альдервейрелд боши билан кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 65'
Уинкс қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 63'

Жек Стейси Адам Смит ўрнига майдонга тушди.
- 51'

Адам Смит тиббий ёрдам қабул қилмоқда.
- 46'

Сон Хён Мин ва Ндомбеле майдонга тушади.
Улар Бергвейн ва Ло Челсонинг ўрнида ҳаракат қилишади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'

Станисласнинг зарбасини Льорис аранг қайтарди.
- 31'

Мусса Сиссоко ва Жефферсон Лерма огоҳлантирилди.
- 29'

"Тоттенхэм"дан дабл-корнер. Бироқ лондонликлар бирор наф чиқара олишмади.
- 22'

Сўнгги дақиқалар ичида "Борнмут" 3 бор бурчак зарбаси амалга оширди. Бесамар.
- 12'
Диего Риконинг жарима майдони марказига узатган тўпига Льорис чиқиб келди.
- 7'
ВАР пенальти ҳолатини кўриб чиқди. Йўқ, ҳаммаси жойида.
- 5'

"Тоттенхэм"нинг кетма-кет икки марта амалга оширган бурчак зарбаси самара бермади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- 0'
Бугунги беллашувни Пол Тирни бошқариб боради.



Фикрлар